Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Hilton Tashkent City»даги президент люкси номерлари нархи маълум бўлди

«Hilton Tashkent City»даги президент люкси номерлари нархи маълум бўлди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Hilton Tashkent City» меҳмонхонаси 2020 йилнинг 1 февралидан меҳмонларни қабул қила бошлайди. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.

«Hilton Tashkent City» меҳмонхонаси

Меҳмонхона хоналарини ҳозирдан брон қилиш мумкин. Стандарт номер нархи 194 доллардан 258 долларгача, вакиллик номери 236 доллардан 310 долларгача, бурчакдаги номерлар 353 доллардан 457 долларгача, президент люкси 1959 доллардан 2460 долларгача.

21 қаватли меҳмонхонада 258 та номер бўлиб, улардан саккизтаси президент люкси ҳисобланади.

Меҳмонхона ҳудудида учта Izakaya Pan Asian Restaurant&Lounge, Shosh Restaurant ва Tumbler Bar ресторанлари бор.

Эслатиб ўтамиз, Tashkent City халқаро бизнес марказининг илк объектлари — Конгресс холл ва «Hilton» меҳмонхонаси октябрь ойи бошларида қуриб битказилганди. Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни ушбу иншоотларни бориб кўрганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг