Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳимоя қилинувчи шахсларга нафақа берилади

Ҳимоя қилинувчи шахсларга нафақа берилади

Фото: «Xabar.uz»

Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.

Қайд этилишича, низом «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш» тўғрисидаги Қонунга мувофиқ бир йўла бериладиган нафақаларнинг тўлаш тартиби ва миқдорини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.

Унга кўра, ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан вафот этган тақдирда унинг оила аъзолари, саккиз ёшгача ёки ундан катта болаларга, агар улар ўн саккиз ёшгача етгунча ногирон бўлиб қолса, шунингдек, 23 ёшгача таълим муассасаларининг кундузги шаклида ўқиётган ва қарамоғида бўлган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида ҳар бирига тенг улушда бир йўла бериладиган нафақа тўланади.

Шунингдек, ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилса ёки унинг соғлигига бошқача зиён етказилган тақдирда, хусусан I, II ва III гуруҳ ногиронлари ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа берилади.

Ушбу нафақалар солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолишлар амалга оширилмайди.

Мазкур қарор лойиҳаси билан танишиш ва таклифлар қолдириш жорий йилнинг 26 декабрига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг