Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳоким блогернинг мурожаатига тезкорлик билан жавоб берди

Ҳоким блогернинг мурожаатига тезкорлик билан жавоб берди

Фото:«Namangan24.uz»

Блогер ва журналист Оқилхон Дадабоев масъул бўлган «Namangan24.uz» сайтида қуйидаги мурожаат эълон қилинди:

(7 август, чоршанба) Наманган шаҳри «Учқун» маҳалла фуқаролар йиғини, 4-Соли Адашев кўчаси, 2-уйда истиқомат қилувчи Дилором ая Сирожиддиновадан мурожаат 

«Фарзандим Дилмурод Асқаров узоқ давом этган хасталик сабабли яқинда оламдан ўтди. Ягона ўғлимдан менга икки қиз ёдгорлик қолди. Катта набирам мактабнинг 3-синфини тугатди. Кенжам олти ёшда. Оилавий шароитимиз оғирлиги сабабли фарзандим саломатлигига алоҳида эътибор билан қаролмадим. Ўғлим учун девор пахсалардан қурилган уч хонали уй эскирганлиги сабабли қулаб тушди. Қўлимиз калталик қилиб, янгисини тиклай олмадик. Бу масала юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини, «Маҳалла» жамғармасига мурожаат қилдик, аммо бундан ҳеч қандай наф бермади. Раҳматли ўғлимнинг саъй-ҳаракатлари зое кетди. Ўзимиз яшаб турган уй ҳам нураб бориб, авария ҳолатига келиб қолган. Уй-жой қурайлик десак, бир ёғда тирикчилик дегандай. Яқинда хонадонимизга вилоят ҳокимлигининг Ишчи гуруҳи вакиллари келишиб, ҳолимиздан хабар олишди. Қандай кўмак кераклиги билан қизиқишди. Уларга бузилган уйимизни тиклашда ҳомий ажратилишига амалий ёрдам беришларини сўрадим. Аммо...»

Cайт масъули айни шу муаммога ечим излаш мақсадида Наманган шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Шавкатжон Абдураззоқовга мурожаат этган.

Эътиборлиси шундаки, шаҳар ҳокими мурожаатимизга тезкорлик билан муносабат билдириб, бугун соат 16:00да қўнғироқ қилишини билдирди. Айтилган вақтда ҳокимдан қўнғироқ бўлди, у киши билан Дилором опа истиқомат қилаётган хонадонга етиб борилган.

Фото:«Namangan24.uz»

Тегишли мутасаддилар ҳамроҳлигида келган ҳоким Дилором ая билан мулоқотда бўлди. Отасидан барвақт айрилган норасида икки қизалоқни суҳбатга тортди. Эътибордан четда қолган ҳовлидаги «манзара»ни кўздан кечирган Шавкатжон Абдураззоқов тегишли қурилиш ташкилоти раҳбарига қисқа фурсат ичида бу ерда қурилиш ишларини бошлаш ва уч хонали уй-жой барпо этиш бўйича топшириқ берди. Қурилиш ишларини бориши ўз назоратида бўлишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг