Ҳокимлик: Пойтахтда иситиш мавсуми тўлиқ йўлга қўйилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, пойтахтда иситиш мавсуми тўлиқ йўлга қўйилди. Ҳокимлик қайд этишича, мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларининг 100 фоиз қисми иситишга уланган. Шунингдек, кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг 95 фоизига иситиш етказилган.
Аҳолига, агар уйда иситиш бир маромда бўлмаса ёки техник носозликлар кузатилса, қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилиш тавсия этилмоқда:
Қўнғироқ маркази: 1347, (71) 200-00-56;
Яшаш манзили бўйича Veolia Energy Tashkent туман бошқармалари.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter