Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳудудлардаги 2750 км узунликдаги минтақавий автомобиль йўллари таъмирланади

Ҳудудлардаги 2750 км узунликдаги минтақавий автомобиль йўллари таъмирланади

Фото: «Movdorstroy.ru»

Ўзбекистон бўйлаб ҳудудлардаги 2750 километр узунликдаги минтақавий автомобиль йўллари таъмирланади. Мазкур масала «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурига киритилди.

Давлат дастури бугун, 22 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тасдиқланди. Фармон ва унинг шарҳи «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Ахборот» дастурида ўқиб эшиттирилди.

Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.

Давлат дастуридан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир яна бошқа муҳим масалалар ўрин олган. Мавзуга доир қўшимча тафсилотлар тез орада маълум қилинади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг