Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олти турдаги музқаймоқда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди

Олти турдаги музқаймоқда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди

Фото: Xabar.uz

Музқамоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди. 

Рақобат қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат хариди тадбири ўтказилди. Унда «X XASANBOY VA XOLOD» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган «Хоттабыч» номли музқаймоқнинг 7 та тури харид қилинди ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган учта лабораторияга топширилди.

Лаборатория хулосасига кўра, музқаймоқ қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган «Хоттабыч» номли музқаймоқнинг «Эскимо», «Бананли», «Фисташкали»,«Шоколадли», «Олхўри мевали» ва «Пломбир» турлари таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланганлиги сабабли бактериологик кўрсаткичлари бўйича СанПин 0366-19 талабларига номувофиқ деб топилди.

Шунингдек, маҳсулотлар таркибида шакар миқдори белгиланган меъёрлардан икки баробарга кўплиги ҳамда истеъмолчига тегишли бўлган 10 га яқин зарур маълумотлар тақдим этилмаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатда МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган «Хоттабыч» номли музқаймоқнинг «Эскимо», «Бананли», «Фисташкали», «Шоколадли», «Олхўри мевали», «Олма мевали» ва «Пломбир» каби турдаги маҳсулотлари таркиби ҳамда Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига номувофиқлиги аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг