Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ички ишлар тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Фото: Xabar.uz

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Полковник Вафоев Маҳкам Миржонович Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М.Вафоев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник  Қосимов Боситхон Абдирайимович Учқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Қосимов Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг