Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ички ишлар тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Фото: ИИВ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Подполковник Вафоев Маҳкам Миржонович Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, подполковник Ашрапов Рамазон Аҳмадхўжаевич Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, подполковник Шарипов Шохруҳ Шодиевич Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг