Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар

Фото: «UzNews.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий тизимларидаги раҳбарлик лавозимларида бир қатор тайинловлар амалга тоширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, подполковник Қосимов Файзулла Фахриллаевич Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, ҳудудий тизимларда қуйидаги тайинловлар рўй берди:

— полковник Худайбергенов Илҳомбой Тилавбаевич — Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

— полковник Сафаров Баҳриддин Ўролович — Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

— полковник Ҳасанов Акил Ахатович — Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи;

— полковник Холов Фахриддин Илмурадович — Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи;

— подполковник Аҳмеджанов Музаффар Халматович — Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

— подполковник Абдужалилов Тоҳиржон Тўйчибоевич — Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

— подполковник Юлдашев Акмалжон Фозилжонович — Андижон вилояти Хўжаобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

— майор Болтаев Мурод Мамаражабович — Сурхондарё вилояти Ангор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг