Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тизимларида бир қатор тайинловлар амалга оширилиб, қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

подполковник Дустматов Рустамжон Холмирзаевич ‒ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи;

подполковник Ортиқбоев Файзулла Қосимович ‒ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозими вазифасини бажарувчиси;

подполковник Ахмадходжаев Абдуазим Рахматович ‒ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғининг ўринбосари - Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозими вазифасини бажарувчиси;

подполковник  Абдуллаев Илхом Сайфутдинович ‒ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи;

подполковник  Орзикулов Шерзодбек Мукумжанович ‒ Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - тергов бошқармаси бошлиғи;

полковник Нарзуллаев Улукберди ‒ Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

подполковник  Ахмедов Атамурад Бахтиярович ‒ Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

подполковник  Тиллаев Икром Рустамжонович ‒ Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

полковник Заитов Зияуатдин Имаматдинович ‒ Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Сарикулов Музаффар Жоникулович ‒ Жиззах вилояти, Зарбдор тумани  Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник  Хасанов Жахонгир Махаммаджонович ‒ Фарғона вилояти, Боғдод тумани  Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник  Ғаниев Ғайрат Ахмаджанович ‒ Наманган вилояти, Уйчи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник  Инағомов Атхам Рустамхўжаевич ‒ Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Уринбаев Шарофжон Шарифович ‒ Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

подполковник Санакулов Ботирали Юсупович ‒ Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи;

подполковник  Дониёров Иброхим Эшкуватович ‒ Самарқанд вилояти, Булунғур тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

 майор Рахмонов Суннат Акбарович ‒ Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг