Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ 2018 йилда гиёҳвандлик бўйича қанча жиноят содир этилганини маълум қилди

ИИВ 2018 йилда гиёҳвандлик бўйича қанча жиноят содир этилганини маълум қилди

Фото: Ёшлар медиа маркази

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИББ, Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Сайфулло Ахмедовнинг таъкидлашича, 2018 йил якунига қадар гиёҳвандлик бўйича, жами 989 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ушбу жиноят ишлари бўйича 50 килограммдан ортиқроқ турли хилдаги гиёҳванд моддалари далилий ашё сифатида олинган. Шу йил бошидан ҳозирга қадар 121 та гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. 

Сайфулло Ахмедов бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида «Ёшлар — наркотик ва гиёҳвандликка қарши» мавзусида давра суҳбатида маълум қилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси наркотик моддалар устидан назорат қилиш Миллий Маркази, Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази, Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари, малакали психологлар ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Мулоқот давомида психотроп моддалар инсон руҳиятига қаттиқ таъсир этиши, уни тинчлантирувчи модда сифатида асосан тиббиётда қўлланилиши ҳақида тўхталиб ўтилди. Психотроп моддаларга сирасига трамадол, лирика, бакласан, самнол, диазепам, сибазол, валиум, феназенам каби дори воситалари киритилди.

Суҳбат якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Талаба ёшлар билан олий таълим муассасаларида жамоатчилик асосида «Мобил» ва «Профилактика» жамоатчилик гуруҳларини шакллантиришга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг