Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ мутасаддиси: «Биз билмаймизку, ойнасини рухсатномасиз қорайтирган ҳайдовчи нима иш қилиб юрганини»

ИИВ мутасаддиси: «Биз билмаймизку, ойнасини рухсатномасиз қорайтирган ҳайдовчи нима иш қилиб юрганини»

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Аввал хабар қилинганидек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

ОАВ вакиллари «тонировка», яъни ойналарни қорайтириш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан жами нечта одамга рухсатнома берилгани ва давлат ғазнасига қанча пул тушгани ҳақида савол берди.

«Мен ҳозир статистик маълумотларни олиб келмаганман, – деди ИИВ Йўл ҳаракати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эрали Бозоров. – Лекин шуниси аниқки, республика бўйича ойналарини қорайтирган фуқароларнинг сони умумий транспорт сонига нисбатан ҳисоблаганда 0,5 фоизни ҳам ташкил қилмайди».

Журналистлар рухсатнома олмасдан «тонировка» қилганлик учун жарима миқдорининг кескин оширилишидан мақсад нима эканини сўради.

«Биз билмаймизку, ойнасини рухсатнома олмасдан қорайтириб олган ҳайдовчи қаерда нима иш қилиб юрипти. Кўпчиликнинг мақсади бошқа бўлиши мумкин, – деди йўл ҳаракати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эрали Бозоров. – Қолаверса, «тонировка» қилиш мажбурий талаб эмас, ихтиёрий. Мақсадимиз – ойналарни қонунга хилоф равишда қорайтиришнинг олдини олиш».

Маълумот учун: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига киритилган ўзгаришга асосан, транспорт воситаларини тегишли рухсатномасиз «тонировка» қилиш (кўзгусимон ёки қорайтирилган ойнали) учун жарима энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида (5 млн сўм) белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг