Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ ЙПХ ходимини дўппослаган қонликўнлик ҳайдовчи юзасидан изоҳ берди (видео)

ИИВ ЙПХ ходимини дўппослаган қонликўнлик ҳайдовчи юзасидан изоҳ берди (видео)

Ички ишлар вазирлиги шу йилнинг май ойида ижтимоий тармоқларда тарқатилган «В Узбекистане водитель избил сотрудника ГАИ и свою жену» сарлавҳали видео юзасидан изоҳ берди.

Унда айтилишича, Қонликўл тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспектори, кичик сержант О.Бегжанов 2017 йилнинг 22 май куни А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган вақтида, қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган «Нексия» русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчиси А.Е.Утемуратовдан тегишли ҳужжатларини сўрайди. Ҳайдовчи эса ҳеч қандай ҳужжат кўрсата олмагач, инспектор автомашинани вақтинчалик жарима майдонига қўймоқчи бўлади. Шундан сўнг ҳайдовчи унга нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, ходимнинг хизмат кийимидан ушлаб, йўлнинг пастки қисмига итариб юборган.

Ҳолат юзасидан 2017 йилнинг 15 ноябрь куни Қонликўл туман жиноят ишлар бўйича суди ҳукм чиқарган. Унга кўра, судланувчи Утемуратов Азамат Ерназар ўғли Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун айбдор деб топилиб, у 360 соат мажбурий жамоатчилик ишига жалб этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг