Ижтимоий сўров. Жамиятдаги иллат: коррупция, бефарқлик, интернетга қарамлик... (видео)

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ва Ёшлар медиа-маркази ҳамкорликда ёшлар ўртасида «Жамиятдаги иллатлар деганда нималарни санаб ўтган бўлардиниз?» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди.

Натижаларга қараганда, ёшларнинг кўпчилиги жамиятда коррупция, интернетга қарамлик, ёшларнинг кийиниш ва сўзлашиш маданияти, ён-атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан бефарқлик, лоқайдлик каби иллатларни санаб ўтишган.

Ушбу ижтимоий сўров билан юқоридаги видеолавҳада батафсил танишиб олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кеча ёшлар ўртасида «Сизнингча, энг яхши уяли алоқа оператори қайси?» мавзусида ижтимоий сўров ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг