Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгийўлда оғир вазиятда қолган аёлга ёрдам берилди — Сенат

Янгийўлда оғир вазиятда қолган аёлга ёрдам берилди — Сенат

Куни кеча Янгийўл туманида истиқомат қилувчи Раъно Қўчқарованинг оғир ижтимоий шароитда эканлиги акс этган видеоматериал ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Ушбу ҳолат Сенат томонидан ўрганилиб,  батафсил маълумот берилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова шу куннинг ўзида туман ҳокимлигининг масъул ходимлари билан биргаликда Раъно Қўчқарова вақтинча истиқомат қилаётган хонадонга бориб ҳолатни ўрганди ва зарурий барча шарт-шароитлар яратиб берилиши ташкиллаштирилди.

Жумладан, Р.Қўчқарова Янгийўл туманидаги бошқа бир санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган, барча шарт-шароитларга эга хонадонга бепул истиқомат қилиш имконияти билан кўчириб ўтказилди, аёл ва унинг фарзанди бепул тиббий кўрикдан ўтказиладиган бўлди. Шу билан бирга, у давлат томонидан бериладиган бола пулини ҳам олади.

Р.Қўчқарова «Аёллар дафтари»га киритилган. Шу сабабли уни доимий иш билан таъминлаш мақсадида бепул ўқув курсига жалб этиш ва ўрганган ҳунари орқали уй шароитида пул ишлаб топиш учун шароит яратиб берилиши белгиланади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг