Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ижтимоий тармоқдаги изоҳлар учун ОАВ жавобгар эмас — Комил Алламжонов

Ижтимоий тармоқдаги изоҳлар учун ОАВ жавобгар эмас — Комил Алламжонов

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов бугун "турли платформалар ва ижтимоий тармоқларда пост жойлаштирувчи блогерлар ўз материаллари остида қолдириладиган шарҳ ва изоҳлар учун жавобгар эмас"лигини айтган.

Кеча Алламжонов расмий баёнот билан чиқиб, ОАВ тармоқлардаги постлари тагига ёзилган комментлар учун ўзлари жавоб беришини айтганди. Бу эса кўплаб норозиликларга сабаб бўлганди.

Норозиликларга ойдинлик киритиш учун Комил Алламжонов кечанинг ўзида соат 21:00 да АОКАда журналист ва блогерлар учун шошилинч йиғилиш ўтказиб, кечаги тушунмовчилик бўйича тушунтириш берган.

"Бугунги тушунмовчиликдан келиб чиқиб шуни айтаманки, амалдаги қонунчиликка кўра, интернет сайтлар, шунингдек, турли платформалар ва ижтимоий тармоқларда пост жойлаштирувчи блогерлар ўз материаллари остида қолдириладиган шарҳ ва изоҳлар учун жавобгар эмаслар", деб ёзган АОКА раҳбари бугунги баёнотида.

Аммо амалдорнинг фикрича, АОКА ва бошқа ҳар қандай ташкилот ёки фуқаро бирор ножўя изоҳни ўчиришни сўраб, расмий огоҳлантириш хати юборса ва таҳририят ёки блогер огоҳлантириш олгандан сўнг ҳам изоҳ ўчирилмаса, жавобгарлик келиб чиқади ва масала ҳаттоки судда кўрилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг