Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманган вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Анваржон Ҳакимов Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Анваржон Ҳакимов 1967 йили Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1991 йили Андижон пахтачилик институтини тамомлаган. Мутахассислиги олим-агроном.

Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Чортоқ тумани «Ойқирон» ширкат хўжалиги бош пудратчи ёрдамчиси вазифасидан бошлаб, бош агрономликкача бўлган йўлни босиб ўтган.

2002—2018 йиллар давомида Чортоқ тумани деҳқончилик саноати фирмаси, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, «Ойқирон» ширкат хўжалиги, «Ойқирон миришкорлари» ММТП, туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида турли масъул лавозимларда ишлаган.

У 2018 йилдан буён Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

***

Саидаҳмад Султанов Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Саидаҳмад Султанов 1976 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-иктисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Наманган тумани давлат кадастри бўлими етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган. 2001—2012 йиллар давомида вилоят ва Наманган шаҳар кадастр корхоналарида турли лавозимларда ишлаган.

2012—2018 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган.

Саидаҳмад Султанов 2018 йилдан буён Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг