Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки ойда қонунбузарларга 4 млрд 333 млн сўм жарима ёзилди — Экоқўмита

Икки ойда қонунбузарларга 4 млрд 333 млн сўм жарима ёзилди — Экоқўмита

Январь-февраль ойларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 8 131 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган. АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси масъул ходими Валижон Иброҳимов бу ҳақда маълум қилган. 

Жорий йилнинг ўтган икки ойи давомида давлат ўрмон фондига кирмайдиган 8 мингдан ортиқ шарқ чинори, эман, қрим қарағайи, чинорсимон заранг, элдор қарағайи, каштан, шумтол, туранғил ҳамда бошқа 20 турдан ортиқ қимматли манзарали дарахт кесишдан сақлаб қолинди.

Шунингдек, Экология қўмитаси томонидан республика миқёсида ўтказилган 9 мингдан зиёд рейдларда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 8 131 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган, шундан 96 нафари мансабдор шахсни ташкил этади.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан 4 млрд 333 млн сўм жарима ва табиатга етказилган зарар учун 3 млрд 49 млн сўм даъво белгиланди.

Бундан ташқари, дарахт ва буталарни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 1021 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, жами 1 минг 650 туп дарахтлар, шундан 768 туп қимматбаҳо дарахтлар ва 643 м3 буталар ноқонуний кесилганлиги учун қонунбузар шахсларга нисбатан белгиланган тартибда 1 млрд. 251 млн.сўм маъмруий жарима ва 3 млрд 590 млн сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар белгиланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг