Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки хусусий бандлик агентлигига берилган лицензия тўхтатилди

Икки хусусий бандлик агентлигига берилган лицензия тўхтатилди

Фото: «YouTube»

«Xorazm xususiy bandlik agentligi» ҳамда «The Empire xususiy bandlik agentligi» МЧЖларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига  «Xorazm xususiy bandlik agentligi» МЧЖ фаолияти устидан кўплаб фуқаролардан шикоят аризалари келиб тушган.

Шу муносабат билан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги Қарори асосида тасдиқланган «Ўзбекистон Респбуликасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомининг» 45-бандига мувофиқ, «Xorazm xususiy bandlik agentligi» ҳамда «The Empire xususiy bandlik agentligi» МЧЖ лицензиясининг амал қилишини 10 иш кунига тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

10 кун давомида «Xorazm xususiy bandlik agentligi» ҳамда «The Empire xususiy bandlik agentligi» МЧЖ томонидан Низомнинг 46-бандига биноан келтирилган ҳолатларни ижобий ҳал қилиш талаб қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг