Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оддий аскарлар ўртасида «Илғор мутахассис» мусобақасининг якуний босқичи бошланди

Оддий аскарлар ўртасида «Илғор мутахассис» мусобақасининг якуний босқичи бошланди

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

11 декабрь кунидан бошлаб Марказий ҳарбий округига қарашли «Фориш», Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг «Термиз» «Нуристон» ҳамда Тошкент ҳарбий округининг «Чирчиқ» полигонларида аралаш таркибдаги ҳарбий қисмларда аниқ мутахассисликлар бўйича тайёрланаётган муддатли ҳарбий хизмат оддий аскарлари ўртасида «Илғор мутахассис» мусобақасининг якуний босқичи бошланди.

Ўзбекистон армиясида илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақа 21 декабрь кунига қадар 20 дан ортиқ йўналиш бўйича ўтказилади. Уларда 230 нафарга яқин муддатли ҳарбий хизматчилар ўзаро куч синашади.

Мусобақаларнинг очилиш маросимларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби ҳамда ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонликлари вакиллари аскарларни қизғин қутлаб, баҳсларда маҳорат ва матонатларини намойиш этишларида зафарлар тилашди.

Якуний босқичдавомида аскарлар тест синовлари ва жисмоний тайёргарликдан назорат машқларини топширади ҳамда мутахассислиги бўйича амалий кўникмаларини намойиш этишади.

Ушбу танлов муддатли ҳарбий хизматчиларда жанговар тайёргарлик ва ҳарбий маҳоратни мунтазам ошириб бориш, аскарлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек, уларнинг мутахассисликлари бўйича билимларини такомиллаштириш ва малакаларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Сўнги йилларда миллий армияни изчиллик билан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар ва кичик мутахассисларни тайёрлаш борасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу йилдан эътиборан муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар билан аралаш таркибдаги ҳарбий қисмларда алоҳида ҳарбий мутахассисликлар бўйича интенсив машғулотлар ўтказиб келиняпти. 

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг бошида Шарқий ҳарбий округига қарашли «Фарғона» ҳарбий қисм ва дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшин турлари, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳарбий хизматчилари ўртасида Қуролли Кучларда анъанавий ўтказилаётган энг катта кўрик-танлов — «Энг илғор мутахассис»нинг якуний босқичи ўтказилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг