Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илмий ходимларга уй қуриш учун имтиёзли ер участкалари берилиши мумкин

Илмий ходимларга уй қуриш учун имтиёзли ер участкалари берилиши мумкин

Фото: «Uzlidep»

«Фан тўғрисида» қонун лойиҳаси Интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида АҚШ, Франция, Германия, Корея, Россия каби қатор давлатлар тажрибаси инобатга олинган.

8 боб ва 42 моддадан иборат бўлган қонун лойиҳасида илмий жамоатчиликни ижтимоий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатлаш назарда тутилмоқда.

Масалан, фалсафа доктори ёки фан номзоди каби унвонларга эга бўлган ҳолда давлат муассасаларида ишлаётган ходимларга ойликдан ташқари энг кам иш ҳақининг икки ва уч баравари миқдорида устама ҳақ тўланади. Ойликдан ташқари тўланадиган устамадан солиқлар олинмайди.

Бундан ташқари иш стажи 5 йилдан кам бўлмаган илмий ходимларга яшаш шароитини яхшилаш ёки уй қуриш учун имтиёзли равишда ер участкалари берилиши ҳам қайд этилган.

Қонун лойиҳаси муҳокамада қатнашиш учун ушбу ҳаволага ўтиш лозим: https://regulation.gov.uz/uz/documents/2102

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг