Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илтифотсеварлар учун тавсия: воз кечиш керак бўлган 9 хил мақтов

Илтифотсеварлар учун тавсия: воз кечиш керак бўлган 9 хил мақтов

Фото: «Одиссей»

Сиз ҳамкасбингизнинг янги олган кўйлаги чиройли эканини айтдингиз. Бироқ илтифотингиз ижобий қабул қилинмади. Унинг ўрнига ҳамкасбингиз сиздан хафа бўлди. Ёки унинг ютуқларини эътироф этдингиз, аммо бунинг ўрнига раҳмат эмас, аксинча, қўпол гап эшитдингиз. Хўш, атрофдагилар сиздан ранжимасликлари, кайфиятингиз ҳам бузилмаслиги учун қандай илтифотлардан воз кечиш керак?

1. Кўринишинг яхши, ажрашиш сенга яхши таъсир қилибди

Аслида бу илтифот эмас. Аксинча сиз инсонни яна бир бор ёмон хотираларни эслашига мажбур қиляпсиз. Ҳатто, ажрашиш у учун фойдага хизмат қилган тақдирда ҳам, бу ўша инсонни ранжитиши мумкин.

Нима дейиш керак: кўринишинг зўр, кўзинг қувончдан чарақламоқда.

2. Ёшингизга қараганда анча ёш кўринасиз ёки бу ёшда мен ҳам шундай кўринишни истардим

Ҳатто аёлнинг ёши 50 да бўлсаю, у бундан 10 ёш кичик кўринса-да, у аёл ўзининг ҳақиқий ёшини таъкидлашларини истамаслиги аниқ. Бу жумла орқали эса сиз айнан шуни эслатган бўласиз.

Нима дейиш керак: шунчаки, «Кўринишингиз аъло» дейишнинг ўзи кифоя.

3. Кўйлагингиз чиройли экан, у сизни ихчам кўрсатибди

Сизнинг бу илтифотингиз, ўша инсонга «сен тўлачадан келгансан, буни ҳамма билади. Бу кўйлак эса сени ихчам кўрсатибди», дейиш билан баробар.

Нима дейиш керак: ажойиб қомат, кўйлагингиз ҳам жуда чиройли турибди.

4. Сен ҳаётда расмдагидан-да чиройлисан

Ҳозирда кўпчилик селфиларга тушиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлайди. Сизнинг илтифотингиз эса гўёки «қўлингдан ўзингни борича кўрсатиш келмайди», деган маънони беради.

Нима дейиш керак: фотосуратларинг барча гўзаллигингни тўлиқ очиб беролмаган.

5. Сиз бугунги кечадаги энг гўзал аёлсиз

Аслида бу гапни сиз ўша аёлга юзма-юз айтаётган бўлсангиз, ёмон тарафи йўқ. Бироқ бошқа аёллар олдида айтаётган бўлсангиз...

Нима дейиш керак: бизнинг аёллар бугунги кечани безамоқда.

6. Сиз чиройли эмассиз, аммо қандайдир жозибангиз бор

Ҳар қандай аёл ушбу жумлада, «Сиз чиройли эмассиз», деган маънони англайди. Бу гапдан кейинги жумланинг аёлга эшитилиши амри маҳол.

Нима дейиш керак: сен жуда бетакрорсан. Шу жумланинг ўзи кифоя.

7. Кўринишинг яхши, айниқса, дўмбоқлик сенга ярашибди

Балки, у инсоннинг парҳезга ўтирганига 3 ҳафта бўлган ва озғинлигидан жуда хурсанд бўлиши мумкин. Шу боис, бу ўринда сизнинг илтифотингиз унга мутлақо ёқмаслиги аниқ.

Нима дейиш керак: бу ҳолатда: «Менга сизнинг ташқи кўринишингиз жуда ёқади» ёки шунчаки «Кўринишингиз ажойиб», дейиш етарли бўлади.

8. Соч турмагингиз аввалгисидан анча яхши чиқибди

Бу жумлангиз «Яхши ҳамки, соч турмагингни алмаштирибсан. Аввалгиси жуда ёмон эди», деган фикрни беради.

Нима дейиш керак: соч турмагинг ажойиб чиқибди.

9. Кўзларинг жуда чиройли

Очиғини айтганда, бу унчалик яхши жумла эмас. Инсонлар нима ҳақда гапиришни билмай қолганларида, об-ҳаво ҳақида гаплашишади. Бу ҳам худди шундай. Нимани мақташни билмай қоласиз-у, кўзларни мақтаб қўяқоласиз.

Нима дейиш керак: нигоҳларинг ёки кўзларингнинг ранги бошқача.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг