Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига келган сайёҳлар сони икки баробарга кўпайди

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига келган сайёҳлар сони икки баробарга кўпайди

Фото: imombuhoriy.uz

Ўзбекистон милллий ахборот агентлигининг хабарига кўра, шу йилнинг январь-феврал ойларида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони ўтган йилгига нисбатан икки борабарга ошган.

— Аввалги йилларда қиш пайтларида меҳмонлар келиши кескин камайиб кетиши туфайли ходимларимизнинг кўпчилигига таътил берилар эди, – дейди Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Д.Эрмаматов. – Бу йил январь-февраль ойларида ҳам мажмуамизга келувчилар оқими камайгани йўқ. Буни рақамларда ифодалайдиган бўлсак, ўтган йил январь ойида 43 минг 700 дан ортиқ меҳмон, жумладан, 125 нафар чет эллик буюк муҳаддис бобомиз мақбарасини зиёрат қилган эди. Жорий йилда эса зиёратчилар қарийб 72 минг кишини, улар орасида хорижликлар 300 нафарни ташкил этди. Ушбу даврдаги пул тушуми 67 миллион 500 минг сўмга етиб, ўтган йилгидан 27 миллион 900 минг сўм кўп бўлди.

Д.Эрмаматовнинг қўшимча қилишича, байрам кунларида қўшимча дам олиш кунларининг жорий этилиши, айниқса, ички туризмни ривожлантиришда муҳим омил бўлди. Мисол, учун, янги йил байрами кунларида қиш пайти бўлишига қарамай мажмуамиз зиёратчилар билан ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Наврўз байрамидаги дам олиш кунларида эса сайёҳлар сафи анча кенгайиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг