Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инновация вазирлиги Қорақалпоғистонда ҳам туз бўрони оқибатларини бартараф этишга киришди

Инновация вазирлиги Қорақалпоғистонда ҳам туз бўрони оқибатларини бартараф этишга киришди

Фото: Вазирлик матбуот хизмати

Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги шу йилнинг 26 майида рўй берган туз бўрони оқибатларини бартараф этиш йўлида навбатдаги амалиётни Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширди. Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати «Xabar.uz»га хабар берди.

Фото: Вазирлик матбуот хизмати

Вазирлик ходимлари ва мутахассисларидан иборат гуруҳ фермерларни Хўжайли туманидаги амалий семинарга таклиф этди. 150 дан ортиқ фермерлар иштирок этган тадбирда, биорганик кимё институти томонидан тақдим этилган «Биосолвент» ва «ДАГ-1» препаратларини қандай ишлатиш, таъсир муддати ва шу билан боғлиқ жараёнлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг, мутахассислар туздан зарар кўрган ҳудудлардан бирига ташриф буюришди.

Фото: Вазирлик матбуот хизмати

Бу ерда тупроқ ва экинлардан намуна олиниб, ўрганиш учун лабораторияга юборишди. Мақсад, тупроқ ва ўсимликлар таркибини ўрганиш ва мабодо яна шундай ҳолат такрорлангудек бўлса, тез таъсир этувчи ва табий офат етказадиган зарарни олдини олишга тайёр туриш. Шунингдек, махсус техника ёрдамида препаратлар зарар кўрган ерларга сепилди.

Фото: Вазирлик матбуот хизмати

Таъкидлаш лозим, бундан аввал Инновация вазирлиги ишчи гуруҳи айни ишни Хоразм вилоятида амалга оширган  эди. Кузатув натижаларига кўра, июнь ойининг бошида ушбу препарталар сепилган далаларда бугунги кунда тупроқ таркиби зарарли тузлардан тозаланган ва ғўза ғунчалари  йириклашган.

Фото: Вазирлик матбуот хизмати

Яна бир янгилик. Инновация вазирлиги махсус кўчма лаборатория ташкил этиб, мунтазам равишда ҳудуд тупроқларининг таркибини ўрганишни мақсад қилмоқда.

Маълумот учун, шу йилнинг март ойида ҳам туз бўрони кўтарилган ва экинларга зарар етказилганди. Бу ҳудудда жорий йилги деҳқончилик катта фалокат ёқасида қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг