Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази директори мақоми вазирга тенглаштирилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази директори мақоми вазирга тенглаштирилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА сайтида эълон қилинди.

Мазкур қарорга кўра, бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 35 нафар кишидан иборат Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Шунингдек, марказ тўғрисидаги низом, марказ ходимларининг меҳнатига ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари, марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ҳам тасдиқланган.

Марказни Ўзбекистон президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошқаради. Марказ директори Ўзбекистон президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган иккита ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга.

Марказ директори мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазирга, директорнинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, директор ўринбосари вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.

Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун назарда тутилган махсус унвон – мартаба даражалари берилади. Мартаба даражалари учун устама ва кўп йиллик хизматлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра, Марказ ходимлари лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,7 баравар кўпайтирилган миқдорда қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг