Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иқлим ўзгаришлари бу маҳсулотларга жиддий хавф солмоқда: узум, банан, қаҳва...

Иқлим ўзгаришлари бу маҳсулотларга жиддий хавф солмоқда: узум, банан, қаҳва...

Фото: «Stormnews.ru»

Глобал исиш ва иқлим ўзгаришлари қишлоқ хўжалигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китоблари асосида «Unian» портали яқин 50-100 йилда бутунлай йўқ бўлиб кетишга номзод экинлар рўйхатини келтирди.

Винобоп узум

2070 йилга бориб вино ишлаб чиқариш 85 фоизга камаяди. Винобоп узумнинг 12 хил нави бор, аммо ҳавонинг исибкетиши бу узум турларини етиштириш имконини йўққа чиқаради.

Авокадо

Бир килограмм авокадо етиштириш учун 270 литр сув керак, бу муаммо ҳозирдан сезилмоқда. Эллик йилдан сўнг, сув муаммоси янада кескинлашгач, авокадо етиштириш ўта серчиқим машғулотга айланади.

Мева ва резаворлар

Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришлари мевали дарахтлар ва резаворлар ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатяпти. Масалан, 2017 йили резаворларнинг 80 фоиз ҳосили совуқ уришидан нобуд бўлган. Муаммо кескинлашиб боряпти.

Қаҳва

2080 йилда қаҳва нималигини инсоният бутунлай унутиб юбориши мумкин. Иқлим ўзгаришлари шунчаликки, яна 30 йилдан сўнг қаҳва плантациялари майдони тенг ярмига қисқариб кетиши мумкин.

Банан

Банан яхши етилиши учун тинимсиз суғориб туриш керак. Худди юқоридаги каби муаммо — сув тақчиллиги бананларни тансиқ маҳсулотга айлантириб қўйиши катта эҳтимол билан ҳақиқатга яқин бўлиб турибди. Шу кетишда энг кўп тарқаган банан нави — кавендиш яна бир неча ўн йилдан сўнг қишлоқ хўжалиги экинлари рўйхатидан бутунлай ўчириб ташланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг