Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иркутск аэропорти орқали 16 нафар ўзбекистонлик чиқариб юборилди

Иркутск аэропорти орқали 16 нафар ўзбекистонлик чиқариб юборилди

Фото: snews.ru

Бу йил Москва, Иркутск, Новосибирск, Белгород ва Ростовдаги аэропортлар орқали жами 518 нафар мигрант чиқариб юборилди. Бу ҳақда «Сибирские новости» хабар берди.

Маълумотларга кўра, бу ўтган йилга нисбатан 113 кишига кўп. Россия чиқариб юборган жами мигрантларнинг 60 фоизи — ўзбекистонликлар. Тожикистонликлар эса — 19 фоиз.

Ижтимоий суғурта жамғармасининг Иркутск области бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, ўтган дам олиш кунлари Иркутск аэропорти орқали Ўзбекистоннинг 16 фуқароси чиқариб юборилган. Ҳозирги кунда суд қарори асосида чиқариб юборилиши лозим бўлган 82 нафар хорижлик махсус муассасада сақланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг