Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИШИД таркибида жанговар ҳаракатларда қатнашган 8 йигитга суд ҳукми ўқилди

ИШИД таркибида жанговар ҳаракатларда қатнашган 8 йигитга суд ҳукми ўқилди

Фото: «Халқ сўзи online»

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди Суриядаги террорчилик ташкилотлари сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган 8 нафар шахсга нисбатан якуний ҳукмни ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» нашри хабар бермоқда.

«Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг 8 нафар фуқароси Суриядаги террорчилик ташкилотлари томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун 6 йилдан 14 йилга қадар озодликдан маҳрум этилди», — дейилади хабарда.

Маълумотга кўра, судланган 2 нафар фуқаро — Муҳаммад Абдурасулов ва Муҳаммадали Шокиров 2010 йилда Ўзбекистондан Туркияга чиқиб кетиб, у ерда «Таблиғи жамоат» халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларининг таъсири остига тушган. Орадан 2 йил ўтгач, улар Суриядаги лагерга бориб, ИШИДга алоқадор жанговар ҳаракатларда қатнашган.

«2016 йилда Абдурасулов ва Шокиров Ўзбекистонга қайтган ва 6 нафар фуқарони Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этишга жўнатган», — дейди суд вакили.

Унинг сўзларига кўра, ушбу гуруҳга нисбатан ўтказилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида яна 30 нафар Ўзбекистон фуқаросининг Сурияга чиқиб кетишининг олди олинган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил февраль ойида Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди ИШИД террорчилик ташкилотига аъзо фуқаро Аҳрор Қосимовни 10 йилга озодликдан маҳрум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг