Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ислом Каримов 2005 йилги депутатлик сайловида кимга овоз бергани маълум қилинди

Ислом Каримов 2005 йилги депутатлик сайловида кимга овоз бергани маълум қилинди

Фото: «Facebook» / Олимжон Ўсаров

2005 йилнинг 9 январида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар ўтказилган (аслида ушбу сайлов 2004 йил 26 декабрда бўлиб ўтган. Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 58 та сайлов округида такрорий овоз бериш 2005 йил 9 январда ўтказилган). Ўша сайловда биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳуқуқшунос ва журналист Олим Ўсаровга овоз берган. Бу ҳақда журналистнинг ўзи «Фейсбук»даги саҳифасида маълум қилди.

«Истиқлол йилларида мамлакатимиз эришган барча ютуқ ва марралар Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан бевосита боғлиқ. Буни ҳеч ким инкор этолмайди, — деб ёзади О.Ўсаров. — Шу ўринда кўпчиликка маълум бўлмаган бир сирни очмоқчиман: 2005 йил, 27 январь. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг илк йиғилиши. Унда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Профессионал парламент тизимига ўтишимизнинг зарурияти ва аҳамияти, парламентга бўлиб ўтган сайловлар ҳақида гапира туриб шундай деди:

— Мана, сайловлар ўтди, ҳар ким ўзи истаган номзодга овоз берди. Бугун бу ҳақда, яъни кимга овоз берганим ҳақида мен ҳам айтишим мумкин. Мен Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзоси, юрист ва журналист Олим Ўсаровга овоз бердим.

Ўша чоғдаги ҳаяжонларим, қани уни сўз билан таърифлаб бўлса... Парламентдаги 10 йиллик фаолиятим даврида, энг ёш депутатлардан бири сифатида фақат шу ишончни оқлашга ҳаракат қилдим.

Ҳа, Ислом Каримов ана шундай бағри кенг, меҳридарё ва чин ватанпарвар инсон эдилар. Ватан учун, керак бўлса, жонини фидо қилишга тайёр эди. Шу улуғ инсон билан замондош ва ватандош бўлганимиз бизнинг бахтимиз. У киши билан бўлган суҳбатлар, учрашувлар хотираларимизда мангу яшайди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг