Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исмоил Жўрабеков узоқ йиллик танаффусдан сўнг матбуотда чиқиш қилди

Исмоил Жўрабеков узоқ йиллик танаффусдан сўнг матбуотда чиқиш қилди

Фото: «Ўзбекистон» телеканали кадридан скриншот

«Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Қишлоқ ва сув хўжалигида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора тадбирлар тўғрисида»ги фармонини Ўзбекистон сув хўжалиги фахрийлари муҳим ҳужжат сифатида, чин дилдан олқишлаб кутиб олишди», — деб ёзмоқда ЎзА.

Хабарда айтилишича, мамлакатимизнинг асосий марказий нашри саналган «Халқ сўзи» газетасида ушбу фармон мазмун моҳиятига бағишланган «Обиҳаёт — ўтмишимиз, бугунимиз ва келажагимиз» мақоласи чоп этилди. Унинг муаллифлари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригаторлар Исмоил Жўрабеков ва Виктор Духовний мақолани ҳаётий ва амалий иш тажрибаларидан келиб чиқиб ёзган.

Айтиш керакки, Исмоил Жўрабеков 1994–1998-йилларда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири сифатида фаолият кўрсатган. У 2000–2004-йилларда аграр масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг