Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истеъмолчиларни электр тармоғига улаш бўйича регламент тасдиқланди

Истеъмолчиларни электр тармоғига улаш бўйича регламент тасдиқланди

Фото: Xabar.uz

Ҳукумат қарори (555-сон, 31.08.2021 й.) билан Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд «ELEKTR» дастурий таъминоти (Онлайн платформа) орқали рўйхатдан ўтади.

Сўровнома тўлдирилиб, тегишли маълумотлар тақдим этилади.

Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим миқдори 24 300 сўмни ташкил этади.

Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун Онлайн платформа орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат этганда йиғим ундирилмайди.

Истеъмолчи мурожаат этган кундан бошлаб 3 иш кунида электр тармоқларига уланишни рад этган тақдирда, тегишли тўлов суммаси истеъмолчига 3 иш кунида қайтариб берилади.

Уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Бунда ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган электр тармоқларига улаш схемаси электр таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва уни келишиш талаб этилмайди.

Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш белгиланган муддатларда табақалашган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

Мазкур тартиб 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг