Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёшлар иттифоқи сардорлари жамоат транспортидан бепул фойдаланади

Ёшлар иттифоқи сардорлари жамоат транспортидан бепул фойдаланади

Коллаж: «Xabar.uz»

Кеча, 27 январь куни Хоразм ёшлар марказида вилоят иттифоқ ва «Камалак» сардорларига махсус гувоҳнома ва кўкрак нишони топшириш маросими ўтказилди. Шунингдек, сардорлар моддий-техник база билан мутлақ таъминланди.

— Сиз бизнинг ишончимизсиз, — деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши раиси Мансурбек Машарипов. — Ушбу гувоҳномалар билан эндиликда сардорларимиз воҳамиздаги шаҳар ва туманлараро йўналишларда йўл транспорт воситаларидан бепул фойдаланишади.

Маросим давомида шаҳар ва туманлардан йиғилган иттифоқ ва «Камалак»нинг 200 нафар сардорига ҳам кўкрак нишони тақдим этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг