Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йўлдаги нохушликлар. Эҳтиёт бўлинг

Йўлдаги нохушликлар. Эҳтиёт бўлинг

Ички ишлар бош бошқармасининг матбуот хизмати Тошкент кўчаларида рўй берган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида маълумот бериб ўтди.

13 март, соат 12:00да Миробод тумани, А. Фитрат кўчасида «Дамас» автомобилини бошқараётган 40 ёшли ҳайдовчи Шухрат М. пиёдани уриб юборди. Натижада 70 ёшли Дилором. Д тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. ЙТҲ сабаби: ҳайдовчи автомобилни ортга бошқариш чоғида йўл четида турган пиёдани кўрмаган.

Шу куни, соат 12:00 атрофида Фарғона йўлида 30 ёшли Алишер К. «Спарк» русумидаги автомобилни бошқариш вақтида 34 ёшли Абдумалик А. бошқариб бораётган «Кавасаки» скутери билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ натижасида скутер ҳайдовчиси тан жароҳатлари олган ва касалхонага жойлаштирилган. ЙТҲ сабаби: «Спарк» ҳайдовчиси ҳаракат йўналишини кескин ўзгартирган ва параллел йўналишда бораётган «Кавасаки» скутери билан тўқнашиб кетган.

Ҳурматли ҳайдовчилар ва пиёдалар, йўлда ҳаракатланиш вақтида эҳтиёт бўлинг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг! Бир бирингизни ҳурмат қилинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг