Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев мурожаатларга ўз вақтида жавоб бермаган туман ҳокимларини огоҳлантирди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев мурожаатларга ўз вақтида жавоб бермаган туман ҳокимларини огоҳлантирди

Фото: «xabar.uz»

2019 йил 18 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А.Ортиқхўжаев раислигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси ва уларга мутасадди раҳбарларнинг муносабати юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, маҳаллий давлат бошқарув органларига тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, ҳал этилиши ҳамда ўз вақтида асосли жавоб беришига жиддий эътибор қаратилди.

Муҳокама жараёнида Яккасарой туманида 29 та, Олмазор туманида 16 та, Мирзо Улуғбек туманида 14 та, Шайҳонтохур туманида 13 та ва Сергели туманида 11 та мурожаат белгиланган муддатда ижро этилмаганлиги танқид қилиниб, туман ҳокимликлари огоҳлантирилди.

Шу билан бир қаторда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг