Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Обод маҳалла» дастури ижроси билан танишди (фото)

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Обод маҳалла» дастури ижроси билан танишди (фото)

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Президент қарори доирасида амалга оширилаётган «Обод маҳалла» дастури ижроси билан танишди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Айтилишича, бугунги кунда Тошкент шаҳар миқёсида 11 туманнинг ҳар бирида «Намунавий маҳалла» лойиҳалари амалга оширилмоқда. Хусусан, Чилонзор туманидаги Дўмбиробод, Тирсакота ҳамда Хирмонтепа маҳаллаларида бу борада амалий ишлар қизғин кечмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Маҳаллалардаги 3054 та хонадонларнинг ташқи кўриниши, биноларнинг йўлаклари, фасадлари замон талаблари даражасига олиб чиқиш. Мавжуд иншоотларнинг атрофини ободонлаштириш, деярли ҳар бир кўча атрофидаги дарахтлар шаҳар инфратузилмасига мостлаштирилмоқда. Ижтимоий соҳа объектлари, ичимлик суви, электр таъминоти каби муҳим соҳалар йиллар давомида қаровсиз ҳолга келиб қолган, улар замонавий жиҳозлар билан таъмирланмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг