Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳоннинг энг бой кишиси бир кечада 6,5 млрд. доллар ишлади

Жаҳоннинг энг бой кишиси бир кечада 6,5 млрд. доллар ишлади

Фото: «Корреспондент»

«Amazon» компанияси раҳбари Жефф Безос компаниясининг акциялари 1 февралдаги кечки сессияда 6,2 фоизга ўсгач, бир кечада 6,5 млрд доллар ишлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент» нашри хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, унинг активларининг умумий миқдори 123 миллиард доллардан ошиб кетди. Бу дунёдаги энг бой одам рўйхатида иккинчи ўринда турган Билл Гейтсдан қарийб 30 миллиард доллар кўп дегани.

Йилнинг боши Безос учун омадли бошланди. У биргина январь ойида 17,4 миллиард доллар ишлади.

«Amazon» акцияси сўнгги ойда 19 фоизга кўтарилди. Маълумотларга кўра, бу компания илк бор энг қиммат брендлар рейтингидан ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг