Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жамоат жойларида чилим чекиш қонун билан тақиқланади

Жамоат жойларида чилим чекиш қонун билан тақиқланади

Фото: «Optdoc.ru»

2018 йил 28 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Сенаторлар томонидан «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам кўриб чиқилди. Қонуннинг мақсади жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекиш кенг тарқалишига йўл қўймаслик, чекмайдиган фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ва тамаки тутуни билан зарарланишнинг олдини олиш, чилим ва электрон сигареталар чекиш натижасида келиб чиқадиган касалликлар ҳамда гуруҳ бўлиб чекиш оқибатида юқиш хавфи бўлган хасталиклар тарқалишининг олдини олишдир.

Қонунда «чилим», «чилим учун тамакисиз чекиш аралашмаси», «чилим чекиш учун дамлама», «чилим учун чекиш тоши», «электрон сигарета» каби асосий тушунчаларнинг мазмуни очиб берилган, шунингдек, чилим ва электрон сигареталар чекиш мумкин бўлмаган жамоат жойлари рўйхатига аниқлик киритилган.

Қонун чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама ва тарғиб қилишни чеклашга доир нормалардан иборат бўлиб, унда жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш чораларини кўриш учун масъул шахслар ва уларнинг мажбуриятлари белгиланган, жамоат жойларида жойлашган хоналарни чилим ва электрон сигареталарни чекиш учун бериш, шунингдек, жамоат жойларида чилимни ва электрон сигареталарни фойдаланишга бериш тақиқланади.

Сенаторлар таъкидлаганидек, жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг