Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореядаги заводда ёнғин юз берди

Жанубий Кореядаги заводда ёнғин юз берди

Фото:«AP»

Бугун, 13 апрель куни Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳридаги чиқиндини қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Ёнғин бошланган бинода тўрт нафар ишчи бўлган, уларнинг барчаси эвакуация қилинган.

Оловни кучайтириши мумкин бўлган нефт маҳсулотлари зарарсизлантирилган. Ёнғинни бартараф этиш учун 430 га яқин ўт ўчирувчи жалб этилган. Улардан бири жароҳат олган.

Мутахассислар заводдаги ёнғин туфайли токсик моддалар чиқиб кетган бўлиши мумкинлигини истисно этмаган, лекин бу ҳақда расмий маълумот берилмаган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг