Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи ҳибсга олинмаган

Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи ҳибсга олинмаган

Баъзи ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи полковник Абдукарим Шодиев ушлангани ҳақидаги хабар нотўғри тарқатилгани аниқланди.

Полковник Абдукарим Абдурахмонович Шодиев 2017 йилнинг август ойидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси факультет бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг