Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззах политехника институти ўқитувчиси пора билан қўлга тушди

Жиззах политехника институти ўқитувчиси пора билан қўлга тушди

Фото: «Спутник»

Жиззах политехника институти ўқитувчиси Ж.Қ. 4-босқич талабаси М. Б.дан 100 доллар талаб қилиб, 800 минг сўм пулни ушбу таълим муассасасининг ўқув хоналаридан бирида фирибгарлик йўли билан олаётганда вилоят коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан қўлга туширилди.Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Маълум бўлишича, талаба ўқитувчининг дарсларида қатнашмаган. Бунинг эвазига Ж.Қ. дарслар ўрнини «тўлдириш» учун 100 доллар беришини талаб қилади. Талаба ўз навбатида, ўқитувчисининг бу ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг