Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззах вилояти ҳокимига ҳам ўринбосар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига ҳам ўринбосар тайинланди

Фото: «Спутник»

Эгамов Улуғбек Абдувалиевич Жиззах вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишини бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, У.Эгамов 1984 йил 2 октябрда Жиззах шаҳрида туғилган, маълумоти олий. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини «Халқаро ҳуқуқ» мутахассислиги бўйича тамомлаган (2008 йил, бакалавр). 2015 – 2016 йилларда Япония сиёсий тадқиқотлар давлат институтининг «Давлат бошқаруви» йўналиши бўйича магистратурасида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 2009 йил август ойидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Халқаро молия институтлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш бошқармасининг етакчи мутахассиси сифатида бошлаган. 2012 йил декабрь ойида ушбу бошқарманинг бош мутахассиси лавозимига тасдиқланган.

Японияда магистуратура дастурини тамомлагандан сўнг, 2017 йил ноябрь ойидан У.Эгамов ўз меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Ахборот-таҳлил Бош бошқармасининг Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўлимида бош мутахассис лавозимида давом эттирди.

2017 йил май ойидан жорий йилнинг февраль ойига қадар У.Эгамов Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг Ташқи савдони бож-тариф орқали тартибга солишни такомиллаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтиш керак, Отабек Бобоев Самарқанд вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг