Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда 18 минг доллар сотмоқчи бўлган валютафурушлар қўлга тушди (видео)

Жиззахда 18 минг доллар сотмоқчи бўлган валютафурушлар қўлга тушди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депертаментининг Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан биргаликда фуқаролар Шониёзова ва Раҳмоноваларнинг аризасига биноан ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар фуқаро 18 мингдан зиёд АҚШ долларини сотмоқчи бўлгани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканали эфирида хабар берилди.

Улар 5 минг АҚШ долларини бериб, қолган 13 мингдан зиёдини бошқа танишларидан олиб келаётгани маълум бўлди. Тадбир жараёнида улар воқеа жойидан қочмоқчи бўлди, аммо кўрилган чоралар натижасида қўлга олинди.

Уларнинг ёнидан чиққан 14 минг АҚШ доллари ва 49 минг сўм пул маблағлари ашъёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг