Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда «Энг маърифатли имом» кўрик-танлови бўлиб ўтди

Жиззахда «Энг маърифатли имом» кўрик-танлови бўлиб ўтди

Бугун, 22 октябрь куни Жиззах вилоятида «Энг маърифатли имом» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танлов анъанага кўра, Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Тадбирда вилоятнинг Жиззах шаҳри ва 12 та туманида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари ўзларининг илмий салоҳияти, касбий маҳорати, ташаббускорлиги, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиш қобилиятини намоён этишди.

Танлов иштирокчиларининг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг хулосасига кўра, энг маърифатли имомлар аниқланди.

“Энг маърифатли имом” танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари:

1-ўрин: Аҳмедов Нарзулло (Жиззах шаҳридаги “Ҳавастлик” жоме масжиди имом-хатиби).

2-ўрин: Мирзақулов Лутфулло (Зомин туманидаги “Боймоқли” жоме масжиди имом-хатиби).

3-ўрин: Абдураҳимов Достон (Арнасой туманидаги “Раҳмон”  жоме масжиди имом-ноиби).

Шунингдек, танловда турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Улар:

“Энг тарғиботчи имом”  Атабаев Абдумутал (Жиззах вилояти бош имом-хатиби ўринбосари).

“Энг таъсирли ижодий иш”  Ҳалилов Умид (Жиззах шаҳар "Имом Бухорий" жоме масжиди имом ноиби).

“Энг хушовоз муаззин”  Раимжонов Муҳаммаджон (Жиззах шаҳар "Нижонлик" жоме масжиди имом-ноиби).

“Энг ишбилармон мутавалли”  Соипов Маматқул (Ш.Рашидов тумани "Қўшчинор" жоме масжиди мутаваллиси).

“Энг миришкор боғбон”   Нурматов Мирзоҳид  (Зомин тумани "Маърифатли" жоме масжиди боғбони).

“Энг намунали таҳоратхона”   Валиев Султонхон (“Нижонлик” жоме масжиди  таҳоратхонаси).

“Энг замонавий қоровулхона”  Жиззах шаҳар “Хўжа Нуриддин” жоме масжиди  қоровулхонаси (масжид имом ноиби Ўразов Улуғбек).

“Энг бой кутубхона”  Зомин тумани “Маърифатли” жоме масжиди  кутубхонаси (масжид имом хатиби Равшанов Аброр).

Ғолибларга Жиззах вилоят вакиллигининг эсдалик совғалари топширилди.

Толибжон Низомов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг