Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда ИИБ ходимини уриб қочиб кетган жиноятчилар ушланди

Жиззахда ИИБ ходимини уриб қочиб кетган жиноятчилар ушланди

4 нафар номаълум шахслар маст ҳолда Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳудудида хизмат вақти ва кийимида бўлган туман ИИБ ходимининг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада ходим касалхонага ётқизилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни «Хонбанди» МФЙда яшовчи, муқаддам судланган Ш.У., Ф.Ғ., Ж.Ҳ. ва «Оқтепа» МФЙда яшовчи Ҳ.М.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг