Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда кўпқаватли уйлар қурилишида сифатсиз плита ишлатилмоқда

Жиззахда кўпқаватли уйлар қурилишида сифатсиз плита ишлатилмоқда

Фото: «jizzax.uz»

Бугун иморат қуриш билан ҳеч кимни ҳайрон қолдира олмайсиз. Бутун мамлакат бўйлаб қурилиш ишлари авж олган. Шунингдек Жиззах шаҳрида ҳам. Аммо бу уйларнинг сифати талаб доирасидами? Фейсбукдаги «Жиззахликлар ҳамжамияти» гуруҳида эълон қилинган суратда айнан шунга шубҳа билдирилади.

«Жиззах шаҳар, 3/2 митти туманида қурилаётган уйларга мана шундай сифатсиз бетон плиталар ишлатиляпти. Кўриб турганингиздек, бетон плиталар ичида талабга жавоб берадиган арматуралар умуман йўқ.

Унинг ўрнида трос симлардан (бир қатор, уч дона) фойдаланишган. Бетон плиталар аслида қаттиқ зилзилага бардош бериши лозим, шу мақсадда арматуралардан фойдаланилади. Бу бино плиталари эса турган жойида уваланиб кетяпти. Шиддат билан қад ростлаётган шаҳримиз бу кетишда шиддат билан қулаб тушмаслигига ким кафолат беради», — дея ёзилади постда.

Фото «Жиззахликлар ҳамжамияти» саҳифасидан олинди

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг