Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда сел офати билан курашиш чоғида ҳалок бўлган ДХХ ходими «Жасорат» медали билан тақдирланди

Жиззахда сел офати билан курашиш чоғида ҳалок бўлган ДХХ ходими «Жасорат» медали билан тақдирланди

Кадр: «Sevimli»

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбийларини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи».

Фармонга кўра, ҳарбий бурчини адо этишда ҳамда табиий офат давомида одамлар ҳаётини сақлаб қолишда кўрсатган мардлик ва жасорати учун Ўразолиев Шохрухбек Норжигит ўғли (вафотидан кейин) ҳамда Мухидинов Бобиржон Насирдинович (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегара пости бошлиғининг ўринбосари) «Жасорат» медали билан мукофотландилар.

Шохрухбек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари мутахассис-гранатомётчиси эди.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятига кучли сел келган пайтда ФВВ, ИИВ, ДХХ, маҳаллий ҳокимият ва бошқа ташкилотлар вакиллари юзага келган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун жалб этилган. Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибида 2014 йилдан буён шартнома асосида ишлаб келган Ўрозалиев Шоҳрухбек Норжигит ўғли ҳам сел келаётганда унинг йўлини тўсиш чоғида ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг