Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жорий йилда иқтисодий судлар қанча ишни ҳал этди?

Жорий йилда иқтисодий судлар қанча ишни ҳал этди?

Фото:«Xabar.uz»

Жорий йилнинг беш ой мобайнида иқтисодий судлар 241 минг 490 та ишни ҳал этди. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 75 минг 133 тага кўп бўлди. 

Тарафларга қулайликлар яратиш ҳамда суд таъсирчанлигини ошириш мақсадида ишларнинг салмоқли қисми, яъни 66 фоиздан ортиғи бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. 

Иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 1 615 таси видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилган бўлиб, натижада тарафларнинг 923 759 436 сўм миқдоридаги маблағлари тежаб қолинди.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, ижара ва пудрат шартномаларидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар ташкил этди.


Азиз Обидов,

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди расмий вакили

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг