Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жорий йилда жазодан қочиб юрган мингдан ортиқ шахс қўлга олинди

Жорий йилда жазодан қочиб юрган мингдан ортиқ шахс қўлга олинди

Жазодан қочиб юрган 1 034 нафар қидирувдаги шахс ушланди.

Фото: «1news.uz»

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси томонидан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбири давомида жиноятларнинг салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,6 фоизга (77 036 тадан 65 758 тага) камайишига, жиноят қидируви йўналишида эса 8,7 фоизга (46379 тадан 40657 тага) камайишига эришилди.

Шунингдек, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш ҳолатлари республикада 7,0 фоизга (1 341-1247), қасддан баданга ўртача оғир тан жароҳати етказиш 19,4 фоизга (1438-1158), қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш 31,3 фоизга (3 525-2 420) камайди.

Энг асосийси, бугунги кунда фуқароларга нисбатан жиноятлар содир этиб, жазодан қочиб юрган 1 034 нафар қидирувдаги шахс ушланди. Бундан ташқари, айрим фуқароларга нисбатан содир этилган жиноятлар юзасидан азият чекиб қилинган мурожаатлар қаноатлантирилиб, жами 740 та ўтмишда содир этилган жиноят фош этилишига эришилди. Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан маҳаллаларда 693 156 маротаба тезкор профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ушбу шахсларни соғлом турмуш тарзига қайтариш борасида 220 177 маротаба муҳокамалар ташкил этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг