Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жужанна Якаб: «Соғлиқни сақлаш соҳасида 130га яқин ҳужжат имзоланиши ҳали ҳеч бир давлатда кузатилмаган»

Жужанна Якаб: «Соғлиқни сақлаш соҳасида 130га яқин ҳужжат имзоланиши ҳали ҳеч бир давлатда кузатилмаган»

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов юртимизга ташриф буюрган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб билан учрашув ўтказди. Учрашувда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида юз бераётган ўзгаришлар, шунингдек, ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш борасида кўплаб имкониятлар хусусида сўз юритилди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

«Мамлакатингиздаги тиббиёт соҳасига оид ўзгаришларни диққат билан кузатиб боряпмиз. Эътиборли томони, дунёнинг биронта давлатида кузатилмаган ҳолат, сўнгги икки йил ичида соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишга қаратилган 130га яқин ҳужжат имзолангани диққатга сазовор», – дейди Жужанна Якаб. – «Тиббиёт тизимини ислоҳ қилиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган 7 йиллик ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ҳам атрофлича ўрганиб, таклифларимизни бердик. Ишонаманки, дунё давлатларининг энг илғор тажрибаларини ўзида уйғунлаштирган ушбу концепция тизимни янада ривожлантириш, аҳоли саломатлигини асраш баробарида, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имконини ҳам беради». 

Эртага, 20 ноябрь куни, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда «Барқарор ривожланиш мақсадлари даврида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш» мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг