Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистика соҳасида «Олтин қалам – XVI» миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди

Журналистика соҳасида «Олтин қалам – XVI» миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси миллий ва халқаро журналистиканинг ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимларининг фаол  фуқаролик позициясини намоён этишлари учун шароит яратиш, ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий журналистика ривожига ҳисса қўшиш мақсадида Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган «Олтин қалам – XVI» Миллий  мукофоти учун халқаро танловини эълон қилди.

Танлов — телевидение, радио, босма нашрлар, интернет-журналистика ва чет эллик журналистнинг Ўзбекистон  ҳақидаги энг яхши материали бўйича  беш йўналишда ўтказилади.

Танловда (2021 йилнинг 31 мартидан 2022 йилнинг 1 апрелигача) босма ва интернет нашрларда эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган материаллар кўриб чиқилади.

Танловда 1 та Бош миллий мукофот!

Шунингдек, асосий мукофотлар:

Телевидение бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1, 2, 3-ўринлар);

Радио бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1, 2, 3-ўринлар);

Босма нашрлар бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1, 2, 3-ўринлар);

Интернет нашрлар бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1, 2, 3-ўринлар).

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон  ҳақидаги энг яхши материали учун — 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин  (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлар).

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

  • Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материаллари учун;
  • Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун;
  • Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материаллари учун;
  • Энг яхши ахборот хизмати;
  • Энг яхши фоторепортаж.

Ижодий ишлар «Олтин қалам» танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100129, Тошкент ш., Навоий кўчаси, 30-уй. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси.                                                       

Мурожаат учун телефонлар: 71 -244-64-62, 71-244-37-87, 71- 244-64-61,
Телеграм рақам:
99-592-05-48

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг